16:00 / 19.09.2016
11 193

90 йил ўтиб, Бермуд учбурчагидан кема қайтиб келди

90 йил ўтиб, Бермуд учбурчагидан кема қайтиб келди

Орадан 90 йил ўтиб "Бермуд учбурчаги" да ғойиб бўлган кема яна океан сатҳида пайдо бўлди, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.

Айнан кема 90 йил аввал йўқолгани ҳақида унинг ичидан топилган шахсий кундалик далолат бермоқда. Маълум бўлишича, кема 1925 йилда ғойиб бўлган, бугунги кунда эса у Куба соҳил бўйи қўриқчилари томонидан топилган.

29 ноябр куни Котопакси Кемаси (АҚШ) Чарльстонни тарк этиб Гавана томонга йўл олади. Кемада 32 нафар одам ва 2340 тонна кўмир бўлган. Икки кундан сўнг эса, кема шу йўналишда ғойиб бўлган. Уни топиш учун қилинган барча уринишлар зое кетган.

Хозирда Куба давлати кеманинг ғойиб бўлиши ва топилишига оид далилларни тўплаб тадқиқот ўтказиш учун буйруқ берган.

Бермуд учбурчаги бу – Майами ва Пуэрто-Рико ва Бермуд ороллари орасидаги денгиз бўлаги бўлиб, у ерда 100 йилдан бери ҳаво ва денгиз кемалари ғойиб бўлиб қолади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 90 йил ўтиб, Бермуд учбурчагидан кема қайтиб келди