Немис пойгачиси, "Формула-1" таснифининг етти карра чемпиони Михаэль Шумахер оёққа турмаган. Бу ҳақида ВВС News'га асосланиб "Кун" нашри хабар берди.
Афсонавий пойгачининг ҳуқуқ ҳимоячиси 2015 йилнинг декабрида 47 ёшли спортчининг оёққа тургани ҳақидаги хабарни чоп этган Bunte немис журналига қарши даъво иши бўйича ана шундай баёнот берди.
Ушбу вазиятни Шумахернинг менежери Сабина Кем ҳам изоҳлади. "Афсуски, Михаэлнинг қайта оёққа тургани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бундай маълумотлар асоссиз. Боз устига бу мазмундаги хабарлар кўплаб кишиларнинг қалбида ёлғон умид уйғотади", - деди у.
Собиқ автопойгачи ҳозирда ўзининг Швейцариядаги вилласида қайта тикланиш муолажаларини олмоқда. У 2014 йилнинг сентябрида шифохонадан ўша ерга қайтган. Эслатиб ўтамиз, Шумахер 2013 йилнинг декабрида тоғ чанғисида учаётиб, йиқилиб тушган ва боши билан тошга урилган. Ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида спортчи ярим йилдан ортиқ кома ҳолатида бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади