15:18 / 20.09.2016
7 363

Филиппинда Британия баронининг қизи ўлдириб кетилди

Филиппинда Британия баронининг қизи ўлдириб кетилди

Британия баронининг марҳум қизи Филиппинда олиб борилаётган гиёҳвандликка қарши шафқатсиз курашнинг қурбонига айланди, дейилади "Кун" нашрида.

Мария Аврора Мойнихан 11 сентябрь куни Маниладаги Кесон-ситида отиб кетилди. Бу ҳақида CNN Филиппин полициясига асосланиб, хабар берди. Унинг жонсиз танаси ёнида "Машҳурларга гиёҳванд модда сотувчи, сен кейингисисан!" ёзуви топилган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, бу иш биринчи навбатда "қотиллик" сифатида кўрилади. Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, аёлнинг жасади ёнидан метамфетамин пакетлари топилган.

45 ёшли аёл 2013 йилда аксилгиёҳвандлик рейди давомида ҳибсга олиниб, гаров эвазига қўйиб юборилганди.

Барон Энтони Мойнихан Филиппиндаги гиёҳванд моддалар контрабандачилари ва товламачилар билан алоқаси орқали танилган.

Мойниханнинг синглиси филиппинлик актриса Маритони Фернандес жамоатчиликни шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилишга чақирган.

Мария Мойниханнинг ўлими Филиппин президенти Родриго Дуэрте томонидан йўлга қўйилган гиёҳвандчиликка қарши урушнинг бир кўриниши холос.

Сўнгги маълумотларга кўра, июнь ойидан бошланган гиёҳвандликка қарши кураш доирасида ўтказилган 18 800 операцияда 1 100 нафардан ортиқ киши полиция ходимлари томонидан ўлдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда Британия баронининг қизи ўлдириб кетилди