Иордания қироли Абдулла II амалдаги бош вазир Хани ал-Мулкийга янги ҳукумат шакллантиришга кўрсатма берди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Илгарироқ Миллий кенгаш қуйи палатасига бўлиб ўтган сайлов якунларига кўра ал-Мулкий бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси истеъфо берган эди. Иордания қироли истеъфо талабини қабул қилди. Янги ҳукумат шакллантирилгунига қадар амалдаги вазирлар маҳкамаси ўз вазифасини бажариб туради. Бу жараён бир ҳафта давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Май ойининг охирида Абдулла II қуйи палатани тарқатиб юбориб, ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири ал-Мулкийга янги ҳукумат шакллантиришни топширган эди. Янги ҳукуматнинг вазифаси сифатида умуммиллий сайловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш белгиланган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади