Бразилия федерал полицияси мамлакатнинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силвага нисбатан коррупсия бўйича янги иш очди. Бу ҳақда Эстадо де С. Пауло газетаси маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Тергов маълумотларига кўра, собиқ президент Одебречт қурилиш компаниясига кредит олиш ва Анголада фойдали шартномалар тузишга ёрдам берган. Бунинг эвазига компания раҳбарияти Лула да Силванинг биринчи рафиқасининг жияни Тайгуара Родригес дус Сантус эгалик қилган фирма билан ҳамкорлик қила бошлаган.
Центабр ойида собиқ президентга коррупсия ва 3,7 миллион реал (1,1 миллион доллар) пулларни ювиш иши бўйича айблов эълон қилинган эди. Терговчилар Гуаружа курорт шаҳридаги (Сан-Паулу штати) ҳашаматли уч қаватли квартиранинг ҳақиқий соҳиблари Лула да Силва ва унинг рафиқаси Мариза Летисиа эканлиги ҳақидаги хулосага келган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Исроил — ҲАМАС: музокараларга эришиладими?