Ҳиндистон полицияси Кашмирда 150дан ортиқ кабутарни Покистон разведкасига ишлашда гумон қилиб қўлга олган. Бу ҳақда Khaleej Times нашрига асосланиб "Kun.uz" хабар тарқатди.
Шубҳали юк машинаси чегара яқинида тўхтатилган. Унда ҳалқа тақилган ва пушти рангларга бўялган қушлар солинган қутилар топилган.
Ҳодиса Жамму ва Кашмир штатлари ҳудудида рўй берган. Ҳуқуқ тартибот органлари бу вақтда водийда шубҳали ҳаракатларни текшириш бўйича амалиёт ўтказаётганди.
Ҳозирда Ҳиндистон ҳуқуқ тартибот органлари бу қушлар Покистон чегараси орқали жосусликда фойдаланилгани бўйича гумонни текширмоқда.
Қушлар жуда ёмон шароитларда сақланган. Текширувлар якунида улар озодликка қўйиб юборилиши мумкин.
3 октябрь куни Ҳиндистон полицияси бош вазир Нарендра Модига таҳдидли мактуб элтаётган кабутарни ҳибсга олганди.
қуш Панжоб штатида, Покистон билан чегара яқинида аниқланган. Бу ерда жангарилар январь ойида Ҳиндистон ҳарбий базасига ҳужум уюштирганди. Полициячилар кабутарда «Моди, биз 1971 йилдаги одамлар эмасмиз. Ҳозир ҳар бир бола Ҳиндистон билан курашишга тайёр» деган матнли хат бўлган. Мазкур мактубга «Лашкар-и-Тоййиба» гуруҳи муаллиф бўлгани тахмин этилган.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги муносабатлар террорчилар Кашмирдаги ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилиб, 18 кишини ўлдирганидан сўнг мураккаблашди. Ҳиндистон томони бунда Покистонни айблади. Мазкур ҳодисадан сўнг назорат чизиғида бир неча бор отишмалар юз берди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда