10:36 / 17.10.2016
7 930

Хитойда пора олганликда айбдор деб топилган юқори мартабали амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда пора олганликда айбдор деб топилган юқори мартабали амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитой Энергетика ишлари бўйича давлат бошқармаси Кўмир соҳаси бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Вей Пенъюан коррупсия иши бўйича айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. “ТАСС” хабарига кўра, ҳукм икки йилдан сўнг ижро этилади.

Вей Пенъюан 212 миллион юан (тахминан 31,7 миллион доллар) миқдорида пора олганликда айбдор деб топилган.

Одатда Хитойда ўлим жазоси ҳукм ўқилганидан кейин қисқа муддат ичида ижро этилади. Бироқ баъзан ҳукмни ижро этиш муддати икки йилгача қилиб белгиланиши мумкин — бунда судланувчи олий жазонинг умрбод қамоқ жазоси ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилишига умид қилиши мумкин.

Хитойда 2012—2013-йилларда Си Сзинпин бошлиқ “бешинчи авлод” раҳбарлари ҳокимият тепасига келганидан сўнг, мамлакатда коррупсияга қарши кенг миқёсли кураш бошланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда пора олганликда айбдор деб топилган юқори мартабали амалдор ўлимга ҳукм қилинди