09:01 / 20.10.2016
11 508

Англиялик йигит севган қизи учун ислом динини қабул қилди

Англиялик йигит севган қизи учун ислом динини қабул қилди

Англиялик йигит севган қизи учун Ислом динини қабул қилди. Гап шундаки, фамилияси сир тутилаётган Ибрагим исмли йигит қаллиғи Жанна билан Олма-Отадан Абу-Дабига парвоз қилаётган самолётда танишган. Жанна “Etihad Airways” авиакомпаниясида стюардесса бўлиб ишлар эди. Ибрагим ва Жаннанинг ўртасидаги муносабатлар жиддий тус олгач, Ибрагим қизга турмуш қилиш таклифини билдирган. Унинг бошқа дин вакили эканини назарда тутган ҳолда қиз йигитга рад жавобини берган. Ибрагим эса Жаннага уйланиш учун ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” ёзмоқда.

“Менинг турмуш ўртоғим англиялик. Унинг исми Ибрагим. Биз отам ва яна 4 киши гувоҳлигида турмуш қурдик. Бизга никоҳ тузилгани ҳақидаги хужжатни инглиз ва араб тилларида тўлдириб беришди. Тўй маросими Форс кўрфази ёнидаги Шай Зайд масжиди ёнидаги Шангри-Ла меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Хурсандчилик кунимизда 200 дан ортиқ меҳмонларга мезбонлик қилдик. Улар ичида 25 миллат вакиллари бор эди”, эди дейди жуфтлик.

Айни дамда Ибрагим ва Жанна Абу-Дабида истиқомат қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англиялик йигит севган қизи учун ислом динини қабул қилди