Арктиканинг Канада назорати остида бўлган қисмида океан тубидан сирли шовқин келмоқда. Мутахассислар бунинг нима эканлигини ва унинг сабабларини айта олишмаяпти, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.
Канадалик журналистларнинг маълумотларига кўра, товуш Канаданинг қитъадаги қисмидан 120 км узоқликда жойлашган Фьюри-энд-Хекл бўғозидан келмоқда. Шовқин узоқ вақтдан бери янграмоқда ва бу ҳудуддаги балиқ ва жонзотларни ҳуркитмоқда, деб айтилди хабарда.
"Бу жой ёз мавсумидаги асосий ов жойларидан ҳисобланади. Бироқ бу ёзда бу ерда деярли ҳеч қандай ўлжа бўлмади", деб айтди маҳаллий қонунчилик йиғилиши аъзоси.
CBC News’нинг қўшимча қилишича, сирли шовқинга биринчи бўлиб маҳаллий аҳоли эътибор қаратган. Улар бу ҳақда миллий хавфсизлик департаментига хабар беришган. Энди бу шовқиннинг келиб чиқишини аниқлаш билан Канада қуролли кучлари шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?