Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим АҚШнинг янги президенти – Дональд Трампни ғалаба билан табриклади. Табрик сўзи билан бирга Йилдирим Фатҳуллоҳ Гулен масаласига ҳам алоҳида урғу бериб ўтди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.
Бинали Йилдирим террорчи Фатҳуллоҳ Гуленни мамлакатга қайтариб беришларини сўради. Унинг айтишича, Гуленнинг ҳаракати Вашингтон ва Анқара муносабатларига салбий таъсир этади.
“АҚШ тез орада Гуленни бизга топширса, аминманки, АҚШ ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янги саҳифаси очилади”, дея Бинали Йилдирим ўз сўзини якунлаган.
Аввалроқ, Туркия Республикаси Адлия вазирлиги, қолаверса, Ражаб Тойиб Эрдўған расмий равишда Фатҳуллоҳ Гуленни қўлга олишни сўраб, АҚШга мурожаат этган.
Истанбул суди эса Фатҳуллоҳ Гуленни қўлга олиш ҳақида аллақачон қарор чиқарган.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июль куни Туркиядадавлат тўнтариши уюштирилган эди. Тартибсизлик юзлаб кишиларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған юзага келган вазиятда Фатҳуллоҳ Гуленнинг қўли борлигини маълум қилган. Ҳозиргача Туркия Республикаси фавқулодда вазият ҳолатида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди