16:05 / 12.11.2016
6 176

2 миллиондан ортиқ киши сайловчилар ҳайъатидан Клинтонга овоз беришни сўрамоқда

2 миллиондан ортиқ киши сайловчилар ҳайъатидан Клинтонга овоз беришни сўрамоқда

Change.org сайтида эълон қилинган петицияни имзолаганлар, Сайловчилар коллегиясини расман собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонга овоз беришга ундамоқда. АҚШ сайлов қонунчилигига кўра, Коллегия 19 декабрда мамлакат президентини сайлаши керак.

Мурожаатда айтилишича, Ҳиллари Клинтон президентлик сайловларида АҚШ фуқароларининг аксарият овозини тўплаган, аммо ягона сабаб, яъни Сайловчилар коллегиясида етарли тарафдорга эга бўла олмагани сабаб мағлубиятини тан олишга мажбур бўлган. Республикачи номзод Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимини эгаллаган. Петиция муаллифларининг қайд этишича, Оқ уй ихтиёрини Клинтондан бошқа Трамп каби номзодга бериш мумкин эмас.

«Шундай экан, нима учун, демократия тантанаси йўлида бизнинг энг нодемократик институтимиз имкониятидан фойдаланмаслигимиз керак? Жаноб Трамп президентликка муносиб эмас. Унинг импульсивлиги, ёлғончилиги, инсонларни таҳқирлаши, жинсий зўравонлиги ҳамда тажрибасининг йўқлиги Трампни Республика учун хавфли шахсга айлантиради. Клинтон халқнинг аксар овозини тўплади ва президент бўлиши керак», — дейилади петиция муаллифларининг баёнотида.

Уни хабар ёзилаётган вақтда 2,06 млн киши имзолаган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2 миллиондан ортиқ киши сайловчилар ҳайъатидан Клинтонга овоз беришни сўрамоқда