Қозоғистон Миллий банки мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев тасвири туширилган банкнотани чиқаради. Миллий банк раҳбари Дониёр Акишев 15 ноябрь куни Остонадаги «Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги: миллий валюта» конференциясида янги банкнотани оммага тақдим этди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
«Банкноталарга портретларни тушириш мавзуси янги эмас. Бунинг устига, бу мамлакат ҳаётига энг муҳим ҳисса қўшган шахсларнинг тасвирини жойлаштириш орқали давлатчилик ғоясини ифодалашнинг энг ёрқин, одатий ва тушунарли шаклидир», — дея таъкидлади Акишев конференцияда. Унинг сўзларига кўра, 10 минг тенге номиналига эга янги банкнота 1 декабрда нишонланадиган Президент кунига атаб чекланган ададда чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди