АҚШ ва Перу махсус хизматлари Перу пойтахти Лимада ўтказилган операция давомида тарихдаги энг йирик миқдордаги қалбаки долларларни мусодара қилишди. Бу ҳақда АҚШ махфий хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Таъкидланишича, умумий ҳисобда 30 млн қалбаки доллар ҳамда 50 мингдан кўпроқ қалбаки евро мусодара қилинган.
1,5 мингдан кўпроқ перулик полициячи ва АҚШ махфий хизмати агентлари иштирок этган операция давомида қалбаки АҚШ долларларини тайёрловчи 6 та яширин корхона ҳамда пуллар босиладиган 8 та станок йўқ қилинган. 15 ноябрда ўтказилган операция натижаларига кўра 48 киши ҳибсга олинган.
АҚШ махсус хизматлари маълумотларига кўра, Перу ҳозирда энг йирик миқдорда қалбаки доллар ишлаб чиқарилувчи давлат ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди