Покистонда Доналд Трампни тасодифан АҚШга келиб қолган ўзларининг ватандоши эканига ишонувчилар кўпайиб бормоқда, деб хабар тарқатмоқда Mulohaza.uz.
Покистоннинг Neo News телеканали телсюжетидаги маълумотларга кўра, Трамп Ню-Йоркда эмас, балки Афғонистон чегарасидаги Шимолий Вазиристоннинг Шавал водийсида туғилган бўлиб, асл исми Довуд Иброҳим Хон (Dawood Ibrahim Khan) эмиш.
Кичкина Хоннинг ёшлиги Покистонда ўтган ва у ота-онаси автомобил авариясида ҳалок бўлгунларича, диний мактабда ўқиган экан. Канал хабарига кўра, етим қолган болакайни Британия армияси зобити Лондонга олиб кетади. Лондондан эса АҚШга келиб қолади. Бу ерда эса уни Трамплар оиласи асраб олишганмиш.
Телеканал ўзларининг гапларига исбот ўлароқ интернетдан олинган ва Трампга ўхшаб кетадиган сариқ сочли пуштун боланинг расмини илова қилишган. Сюжетда яна айтилишича, покистонлик қариндошлар ҳам топилган ва ДНК намуналари ҳам олинганмиш, хатто Трамп-Хоннинг туғилганлик ҳақидаги шаҳодатномалари ҳам топилганмиш, деб хабар қилди islamnews. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда