Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўла олмайди. Бу ҳақида Европарламентнинг христиан демократлар фракцияси раҳбари Манфред Вебер "Neue Osnabrücker Zeitung" газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"ЕИда Туркия учун жой йўқ", - деди немис сиёсатчиси. У Анқара билан иқтисодиёт, маданият ва талабалар алмашинувига доир ҳамкорлик битимларини алоҳида имзолаш мақсадга мувофиқлигини қўшимча қилди.
Европарламент пайшанба куни Страсбургда бўлиб ўтган ялпи мажлисда Туркиянинг блокка аъзолигига доир музокараларни тўхтатишга чорловчи резолюцияни тасдиқлади. Бу Анқарада катта муҳокамага сабаб бўлди. Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг сўзларига кўра, ҳужжат мамлакат учун ҳеч қандай юридиик кучга эга эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди