19:45 / 17.03.2015
6 716

Airbus компанияси Жанубий Корея билан 1,5 млрд евролик шартнома тузди

Airbus компанияси Жанубий Корея билан 1,5 млрд евролик шартнома тузди

Zamin.uz: Airbus компанияси Жанубий Корея билан 300 дан ортиқ ҳарбий ва фуқаролик вертолётларини етказиб бериш бўйича 1,5 млрд евролик шартнома тузди. Бу ҳақда Жанубий Корея аэрокосмик уюшмаси вакилларига иқтибос келтирган ҳолда “Agence France-Presse” ахборот агентлиги хабар берди.

Шартнома доирасида Airbus компаниясининг Airbus Helicopters шўъба корхонаси 214 та ҳарбий вертолёт ва 100 га яқин фуқаролик вертолёти ишлаб чиқаради. Бу вертолётлар 20 йил давомида Жанубий Кореяга етказиб берилади.

Бундан ташқари, томонлар биргаликда ҳозирда мавжуд EC-155B1 вертолёти негизида ҳарбий ва тижорий мақсадларга мўлжалланган янги вертолёт моделини ишлаб чиқишни режалаштиришмоқда.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Airbus компанияси Жанубий Корея билан 1,5 млрд евролик шартнома тузди