Болгария туризм вазири вазифаларини бажарувчи Николина Ангелкова 2016 йилда Болгарияга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сонининг ўсиш динамикасидан келиб чиқиб, бу кўрсаткичнинг йил охирига бориб, 8 миллионга етиши ҳамда мамлакат аҳолиси сонидан ошиб кетишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақида Kun.uz хабар берди.
"Биз Болгария туризми тарихида мисли кўрилмаган кучли йилни кузатмоқдамиз. Биринчи тўққиз ой ичида Болгарияга 7,5 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу эса 2014 йилдаги бир йиллик кўрсаткичдан кўпдир", - деди у Болгария туризми вакилларининг UNWTO (жаҳон сайёҳлик ташкилоти) бош котиби Толиб Рифоий билан бўлиб ўтган учрашувда.
"Агар шу маромда давом этса, у ҳолда йил охирига бориб, хорижий сайёҳлар сони 8 миллион чегарасидан ўтади - бу эса мамлакат аҳолисидан кўп дегани", - дея аниқлик киритди Ангелкова.
2014 йил баҳоларига кўра, Болгария аҳолиси 7,2 миллион кишидан иборат.
Николина Ангелкова икки йил ичида соҳанинг барқарор ривожланишида салмоқли натижаларга эришилгани ва меъёрий ўзгаришларни қабул қилиш жадаллаштирилганини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди