Афғонистон парламенти 30 ноябрда Швецияда яшаш учун рухсат олмаган ўз фуқароларининг Швециядан депортация қилиниши бўйича келишувни кўпчилик овоз билан рад этди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Аввалроқ ҳужжат Швециянинг қочқинлар ишлари бўйича вазирлиги ва Швеция ҳукумати томонидан имзоланганди.
Афғонистоннинг халқаро ишлари бўйича парламент қўмитаси аъзоси Абдул Қаюм Сажадий бу келишув Афғонистоннинг миллий манфаатларига зидлигини айтди, чунки қочқинларнинг Швециядан жўнатиб юборилиши уларнинг яшаш учун рухсат тақдим қилинган қариндошларидан айиради.
Швециянинг миграция ва адлия ишлари бўйича вазири Морган Юханссон Афғонистоннинг бу ҳаракатлари оқибатлари ҳақида хулоса чиқаришга эрталигини, Стокгольм бу масалани Афғонистон ҳукумати билан муҳокама қилиш имкониятини излаётганини айтди.
Аввалроқ тилшунос олим Микаэл Парквалль Швецияда араб тили тарқалганлик бўйича иккинчи тилга айланаётганини айтганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди