18:41 / 04.12.2016
6 189

АҚШ Конгресси қуйи палатаси Украинага ҳарбий ёрдам берилишини маъқуллади

АҚШ Конгресси қуйи палатаси Украинага ҳарбий ёрдам берилишини маъқуллади

Сенатор Жон Маккейн томонидан ташаббус билдирилган, АҚШ миллий мудофаасини молиялаштириш ва Украинага ҳарбий ёрдам ажратиш қонун лойиҳаси АҚШ конгресси вакиллар палатасида маъқулланди.

Маълум қилинишича, Вашингтон Киевга 2017 йилда ажратадиган ёрдамнинг умумий қиймати 350 млн долларни ташкил қилади.

Қонун лойиҳасига кўра, АҚШ ҳарбий бюджетининг умумий миқдори кейинги йилда 618,7 млрд долларни ташкил қилиши керак.

Қонун лойиҳасини юқори палата – Сенатда кўрилиши кейинги ҳафтага режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Конгресси қуйи палатаси Украинага ҳарбий ёрдам берилишини маъқуллади