19:31 / 04.12.2016
7 546

Эрдўған турк сунъий йўлдошининг учирилиши шахсан кузатади

Эрдўған турк сунъий йўлдошининг учирилиши шахсан кузатади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк сунъий йўлдоши Göktürk-1’нинг учирилишини кузатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Таъкидланишича, сунъий йўлдош 5 декабрда учирилади. У Француз Гвианасидаги Куру космодромидан учирилади.

Эрдўған сунъий йўлдош учирилишини видеоанжуман тартибида кузатади.

Göktürk-1 Туркия қуролли кучларини Ер сиртининг юқори сифатли суратлари билан таъминлайди.

Сунъий йўлдошнинг Ер атрофида айланиши даври 90 дақиқани ташкил қилади. Францияда ишлаб чиқарилган сунъий йўлдош Ерга йилига 60 мингдан кўпроқ сурат юборади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған турк сунъий йўлдошининг учирилиши шахсан кузатади