10:51 / 05.12.2016
7 623

Яна ўша Путин: бу сафар доллар можароси

Яна ўша Путин: бу сафар доллар можароси

Расмий Анқара Москвага икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларида миллий валютадан фойдаланиш таклифини билдирди, деб хабар қилмоқда Дийдоразиз нашри.

«Мен Путинга (Россия президенти Владимир Путинга) қуйидаги таклифни билдирдим: келинг, ўзаро савдода маҳаллий валюталарга ўтамиз, дедим. Сизлардан харид қиладиган барча товарларга рублда тўлайман, мендан харид қиладиган нарсаларингиз учун эса турк лирасида тўловни амалга оширасиз, дедим», — деб таъкидлаган Эрдўғон Истанбул шаҳрида янги очилган савдо марказида иштироки давомида. Эрдўғон, Туркия савдо-сотиқда миллий валютага ўтиш таклифини, шунингдек, Хитой ва Эрон томонга билдирганини ҳам қўшимча қилган. «Бу таклиф улар томонидан қабул қилинди», — деб таъкидлаган Туркия раҳбари.

«Ҳозирда Марказий банкларимизга тегишли топшириқларни берганмиз ва ташқи муносабатларни бу йўлга ўтказишга ҳаракат қиламиз», — деб баёнот қилган Эрдўғон. Тойиб Эрдўғон ўз чиқиши давомида Туркия фуқароларига валюта — бу босим ўтказиш қуроли эканлигини таъкидлаган ҳолда, барча йиғиб қўйган омонатларини олтин ёки турк лирасига алмаштиришга чақирган. «Нима учун биз ўз омонатларимизни босим воситасига айлантиришимиз керак экан? Пулларини тўшаги тагида сақлаётганларга маслаҳатим — омонатларингизни лира ёки олтинга алмаштиринг. Келинг, миллий бойликларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Бу Туркияга босим ўтказишни хоҳлаётганлар учун яхшигина зарба бўлади. Ғам чекманг, сизлар ютқазмайсизлар», — деб қўшимча қилган Эрдўғон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яна ўша Путин: бу сафар доллар можароси