12:11 / 07.12.2016
6 163

Трамп АҚШ нинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашишига чек қўяди

Трамп АҚШ нинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашишига чек қўяди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатининг бошқа давлатлар ички ишига аралашиш сиёсатига барҳам бериш ниятида.

"Тарих сабоқлари ва барқарорликка, барча нарсада барқарорликка кўмаклашиш истаги бизларни олдинга етаклайди. Интервенциялар оқибатида келиб чиққан бошбошдоқликнинг вайрон қилувчи даври, ниҳоят тугаши керак", — деган Трамп Шимолий Каролинада бўлиб ўтган митингда.

У, шунингдек, унинг маъмурияти "тузумларни ағдариш" ўрнига терроризмга қарши курашга тайёр бўлган барча мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.

"Биз ҳеч нарсани билмайдиган хорижий тузумларга аралашмаслигимиз керак. Бунинг ўрнига биз диққатимизни ИШИДни йўқотиш ва терроризмга қарши курашга қаратишимиз керак. Ва биз шундай қиламиз. Бизнинг мақсадимизга шерик бўлган ҳар қандай давлат ҳамкоримиз бўлади, биз буни унутмаймиз. Биз дўстликни мустаҳкамлаймиз ва янги дўстлар қидирамиз", — деган Дональд Трамп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШ нинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашишига чек қўяди