14:04 / 12.12.2016
7 665

Қирғизистонда ёқилғи нархлари кўтарилди

Қирғизистонда ёқилғи нархлари кўтарилди

Қирғиз республикасида бензин ва дизель ёқилғиси қимматлашди. Бу ҳақда, Нефть маҳсулотлари сотувчилари ассоциацияси маълум қилган.

12 декабрдан бошлаб, Аи-80, Аи-92 ва Аи-95 навли бензин 1 сомга , дизель ёқилғиси ва автогаз 0,5 сомга қимматлашган.

Бунга, Россия нефть маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш нархи кўтарилгани сабаб қилиб кўрсатилган. Бензин ва дизель ёқилғисининг декабрь ойи учун нархи ноябрдагидан 10 фоизга қимматлашган.

Москва ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводининг 2017 йил январь-апрель ойида таъмирланиши, Қозоғистон жанубида ёқилғи танқислиги туфайли, ушбу республиканинг нефть маҳсулотларини кўпроқ харид қилиши нарх ошишига таъсир кўрсатган.

Яқин орада, Қирғизистонда бензин нархи 8-10 фоизга, дизель - 5-10 фоизга кўтарилиб бориши тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда ёқилғи нархлари кўтарилди