22:24 / 12.12.2016
6 508

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари бепарволиги учун судланади

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари бепарволиги учун судланади

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард хизмат пайтида бепарволик қилганлиги, бу эса давлат маблағлари нотўғри сарфланишига олиб келганлиги туфайли суд олдида жавоб беради. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

ХВЖ раҳбари Франция молия вазири бўлган йилларда (2007–2011) бизнесмен Бернар Тапига давлат маблағлари ҳисобидан асоссиз равишда 400 миллион евро тўланишига сабабчи бўлганликда айбдор деб ҳисобланмоқда.

90 йиллар бошида Бернар Тапи Adidas’даги улуши Credit Lyonnais банкига сотилганидан сўнг давлатдан товон пули талаб қилган эди. Бизнесмен давлат банки уни алдаганини уқтириб келаётган эди. Тапи ва банк ўртасидаги баҳс Франция молия вазирлиги назорати остида ўтди. Унинг якунларига кўра 2008 йилда тижоратчи ҳакамлик суди орқали давлат бюджетидан 400 миллион евро миқдорида товон пули ундирди.

Суд 12 декабрь куни бошланиб, 20 декабрга қадар давом этади. Лагарднинг айби исботланса, у бир йиллик қамоқ жазосига ҳамда 15 минг евро миқдоридаги жаримага ҳукм этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Халқаро валюта жамғармаси раҳбари бепарволиги учун судланади