Брюсселлик олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, чумолилар ўзларининг ойнадаги аксини таний олар экан. Айрим приматларга хос ушбу хусусият одатда ўзлик ва онг борлигидан далолат ҳисобланади, деб хабар беради «Дарё».
Бельгиялик энтомологлар Мари-Клэр ва Рожер Каммер тадқиқот натижаларини 2015 йилда чоп этган эди. Тажрибалар малла чумолиларда ўтказилди.
Ўнтача ҳашарот ичида ойна бўлган лотокка солиб қўйилди. Унинг қаршисида турган чумолилар бошларини ва муртларини қимирлатиб, ўз аксига тегишга уринар эди.
Чумолиларнинг иккинчи гуруҳи эса шаффоф девор билан бўлинган идишга солинди. Бу ҳолда чумолилар шиша тўсиқ ҳамда унинг ортидаги бошқа чумолиларга ҳеч қандай эътибор қаратмади.
Тажрибаларнинг иккинчи қисмида олимлар ҳашаротлар бошининг олди қисми — клепиусга буёқ суртди. Бошида кўкиш доғни кўрган ҳашаротлар уни ўчиришга уринди. Буёқ ранги хитин қобиқ сингари малла рангда бўлса ёки бошнинг орқа қисмида жойлашса, ҳашаротлар уни ўчиришга уринмади.
Шунингдек, кўк буёқ суртилган ҳашаротларга уларнинг қавмдошлари ҳужум қилиши кузатилди. Бундан олимлар чумолилар қавдошларини фақат хеморецепция ёрдамида эмас, балки юзидан ҳам таниши ҳақида хулоса қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди