22:53 / 14.12.2016
13 683

Австралияда улкан питон кенгуруни ютиб юборди

Австралияда улкан питон кенгуруни ютиб юборди

Автралиянинг Квинсленд шаҳрида ноодатий ҳодиса рўй берди. Тўрт мертли питон гольф майдонида, спортчиларнинг кўз ўнгида кенгуруни еб қўйди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Улкан илон ерда ётган кенгуруга яқинлашиб, уни ўраб олди ва бутунлигича ютиб юборди. Жараён беш дақиқа давом этди.

“Ҳатто биз учун ҳам бу жуда кам учрайдиган ҳолатлардан бири”,—дейди гольфчилардан бири.

Илон ўлжасини еб бўлгач, кўздан ғойиб бўлган.

Маълумотларга кўра, питонларнинг бу тури 3,5 метрдан 8,5 метргача узунликда бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда улкан питон кенгуруни ютиб юборди