Федерация кенгаши ИИВга у ёки бу қоидабузарлик сабабли Россияга кириши тақиқланган МДҲ давлатлари фуқароларининг "қора рўйхати"ни қайта кўриб чиқишини сўрамоқчи, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.
"МДҲ мамлакатлари элчилари бу рўйхатга арзимаган қоидабузарлик қилган кўплаб кишилар киритилгани ҳақида мунтазам равишда ўз хавотирларини билдиришади", — деди Матвиенко Федерация кенгаши йиғилишида ИИВ раҳбари Владимир Колокольцевга мурожаат қилиб.
Матвиенко гап Россия билан визасиз тартиб ўрнатган мамлакатлар фуқаролари ҳақида бораётганини билдирди.
Унинг таклифи бўйича Федерация кенгаши ИИВга миграцион хизматлар "барча тақиқ рўйхатларини" қайта кўриб чиқиши ҳамда рўйхатдаги барча шахсларни "мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғдириши" борасида холисона баҳолаши борасида мурожаат қилади.
"Биз кейин ИИВдан амалга оширилган тадбирлар ҳақида маълумот беришини илтимос қиламиз", — деди Матвиенко. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди