15 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Японияга жўнаб кетди. Россия раҳбарининг самолёти Ямагути префектурасидаги Убэ аэропортига қўнди. Аэропортда Путинни Нагато шаҳри мэри кутиб олган. Бу ҳақда “Известия”га асосланиб Qalampir.uz сайти хабар бермоқда.
Нагато шаҳрида Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ўртасида ўтказиладиган муҳокамалар уч қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Илк музокаралар икки давлат делегацияси аъзолари билан биргаликда тор доирада ўтказилади.
Кейинги муҳокамалар Путин ва Абэ ўртасида яккама-якка ўтиши белгиланган. 16 декабрь куни Владимир Путин ва Синдзо Абэ Токиодаги тадбирларда иштирок этади.
Кремль матбуот хизмати аввалроқ, Путин ва Абэ ўзаро учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий масалаларга асосий урғу беришлари ҳақида хабар қилганди. Шунингдек, ҳудудий мавзуга оид муаммо ҳам муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Ташриф олдидан Владимир Путин Япония билан чегара хусусида тинчлик шартномасини имзолашга ҳаракат қилиши ҳақида маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?