Хитой молия вазири ўринбосари Чжу Гуанъяо АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп олиб бораётган сиёсат мамлакатлар ўртасида савдо урушларига олиб келиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.
«Хитой савдо урушлари рўй берса, жавоб чораларини қўллайди. Улар эса АҚШда иш ўринларини қисқаришига олиб келади. Бироқ, биз бу содир бўлишини хоҳламаймиз, сабаби у ҳар икки томонга ҳам зарар келтиради», - деди амалдор.
Унинг фикрича, савдо урушларининг давомийлиги бир йилдан ошмайди. Гуанъяонинг қўшимча қилишича, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига умид қилмоқда.
Трамп бир неча бор АҚШда Хитойдан олиб кирилаётган маҳсулотларга махсус божлар солиниши кераклигини маълум қилган. Унинг фикрича, бу ХХРни юань курсини оширишига мажбурлайди. Шунингдек, республикачи бир неча марта Пекинни АҚШнинг иқтисодий душмани деб атаган. Бу ушбу давлатнинг валюта сиёсати билан боғлиқ.
Маълумот учун, Трампнинг инаугурацияси 2017 йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтади. У АҚШ президенти лавозимида демократ Барак Обамани алиштиради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди