23:29 / 17.12.2016
6 417

Трампдан ваъда: чет давлатларни эмас, ўз давлатимизни қайтадан қурамиз

Трампдан ваъда: чет давлатларни эмас, ўз давлатимизни қайтадан қурамиз

Дональд Трамп бераётган ваъдага кўра, унинг маъмурияти ҳукумат тепасига келиши билан, АҚШ ташқи сиёсатда янги йўналиш олади. Бу ҳақда Sputnik сайти хабар берди.

"Бизнинг ташқи сиёсатимиз янгича йўналишга муҳтож", — деб айтган Трамп Орландода ўз тарафдорлари қаршисида чиқиш қилар экан.

Трамп, шунингдек, "чет эл давлатларини қайта қургандан кўра, ўз мамлакатимизни қайта қурамиз", дея таъкидлаган.

"Биз узоқ вақтгача бир мамлакатдан иккинчисига масъулиятсиз бостириб киришларни амалга оширдик, у давлатлар ҳақида сизларнинг кўпчилигингиз эшитмагансиз ҳам, бу ақлсизлик ва бу барҳам топиши керак! Трамп маъмурияти энг аввало АҚШ миллий манфаатлари ҳақида қайғуради", — дея таъкидлаган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Трамп 8 ноябр куни бўлиб ўтган сайловларда АҚШ президенти этиб сайланган эди. У 20 январ куни қасамёд қабул қилгач, ўз президентлик ваколатларини қабул қилиб олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампдан ваъда: чет давлатларни эмас, ўз давлатимизни қайтадан қурамиз