13:35 / 19.12.2016
6 446

Жанубий Кореяда президентнинг дугонаси устидан суд жараёни бошланди

Жанубий Кореяда президентнинг дугонаси устидан суд жараёни бошланди

Жанубий Кореяда Чхве Сун Сил устидан суд жараёни бошланди. У билан боғлиқ коррупциявий можаро мамлакат президенти Пак Кин Хега нисбатан импичмент эълон қилинишига олиб келганди, дея ёзмоқда «Дарё».

Дастлабки эшитувлар Сеул округ судида бўлиб ўтмоқда. Суднинг биринчи йиғилишини Жанубий Корея телевидениеси тўғридан-тўғри эфирда намойиш этмоқда. Чхве Сун Силь ва президентнинг икки собиқ котибига қарши айбловлар ўтган ойда илгари сурилганди.

Чхве Сун Силь ҳеч қандай лавозимларни эгалламаган, бироқ президентнинг дугонаси Пак Кин Хе билан яқинлигидан давлат ишларига аралашиш ва шахсий бойиш мақсадида фойдалангани, шу тариқа йирик компаниялардан миллионлаб доллар олгани билдирилмоқда.

Мамлакатда президентлик ваколати вақтинча бош вазир Хван Гё Анга топширилган. Пак Кин Хенинг келгуси тақдирини Конституциявий суд ҳал қилиши лозим.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда президентнинг дугонаси устидан суд жараёни бошланди