7 478
Лавров Россиянинг Туркиядаги элчисига суиқасд қилинишидан кўзланган мақсад ҳақидаги фикрларини билдирди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишидан кўзланган мақсадга доир фикрларини билдирди, деб хабар қилмоқда "Kun.uz" нашри.
«Россия президенти Владимир Путиннинг Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан суҳбатида ҳамда ўзининг телевизион мурожаатида айтганидек, ушбу ваҳшийликни режалаштирган ва амалга оширганларнинг асл мақсади Россия-Туркия муносабатларининг нормаллашувига барҳам беришдир», — деган Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Карловнинг ўлдирилиши, Сурияда терроризмга қарши самарали курашга имкон бермасликни ҳам мақсад қилган.
«Бу фойда бермайдиган чоралар билан амалга оширилмоқда. Буниси кетмайди», — дея ғазабланган Сергей Лавров.
Аввалроқ, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли россиялик элчининг Туркияда ўлдирилиши мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатмаслигига ишонч билдирган эди.
19 декабрь куни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга Анқарада қуролли ҳужум қилинган эди. У олинган жароҳатлардан шифохонада ҳаётдан кўз юмган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда