11:00 / 21.12.2016
5 943

АҚШ Жанубий Кореяда бундан кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштириши маълум бўлди

АҚШ Жанубий Кореяда бундан кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштириши маълум бўлди

АҚШ Жанубий Кореяда бундай кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштиришини тасдиқлади. Бу Шимоли-Шарқий Осиёдаги ўз иттифоқдошларини Пхеньяннинг ядро ва ракета таҳдидидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади, деб хабар қилди Рёнхап агентлигига асосланиб Kun.uz нашри.

Агентлик маълумотларига кўра, келишув Вашингтонда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Сон Нам ва мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Ю Чжэ Соннинг АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Кантримэн ҳамда мудофаа вазири ўринбосари Дэвид Шер билан учрашуви чоғида тасдиқланди.

"Расмий шахслар Шимолий Кореянинг ядро ва ракета таҳдидига жавобан АҚШнинг стратегик мудофаа тизимларини Корея Республикаси ҳимояси учун доимий равишда жойлаштириш мажбуриятини тасдиқлади", - дея баёнот сўзларини келтиради агентлик.

АҚШ Жанубий Кореяга жорий йил бошида B-52 стратегик бомбардимончи ва кўринмас-қирувчи самолётларни жўнатганди. Бу КХДРнинг ядро синовларига жавобан амалга оширилди.

"АҚШ 2016 йилда Корея Республикасига мудофаа тизимини кучайтириш чоралари орқали ўз мажбурият ва қатъиятини кўрсатиб берди", - дея таъкидланади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ўтказилаётган халқаро босим ва қаттиқ санкцияларга қарамай ўзининг атом ва ракета соҳаларидаги дастурини тўхтатишдан бош тортмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Жанубий Кореяда бундан кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштириши маълум бўлди