Қора денгиз ҳудудида қидирув амалиётини ўтказаётган кемалар Ту-154 самолёти ҳалокатга учраган ҳудудда 5 кишининг жасадини аниқлади. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.
«Қидирув ишлари давом эттирилмоқда. 5 кишининг жасади кемаларга чиқариб олинди», — деган агентлик суҳбатдоши.
«Аниқланган жасадлар асосан аёлларники. Уларнинг шахси аниқланмоқда», — деган ҳуқуқ-тартибот органларидаги бошқа бир манба.
Жасадларнинг шахсларини аниқлаш учун генетик экспертиза ўтказишга тўғри келиши айтилган.
Москвадан учиб чиққан ва Сочидаги аэропортдан ёнилғи тўлдириб, Сурияга парвозни давом эттирган самолёт бортида Россия ҳаво-космик кучларининг Хмеймим авиабазасида хизмат ўтаётган авиагуруҳни Янги Йил билан табриклашга йўл олган Александров номли ансамбль мусиқачилари, ҳарбий хизматчилар ва 9 нафар журналист бор эди.
Самолёт радарлардан ғойиб бўлганидан кўп вақт ўтмасдан Сочи қирғоғидан 1,5 километр ичкарида, Қора денгиз ҳудудида қулаб тушгани маълум бўлди.
Самолётда жами 92 киши бўлган. Бирон кишининг омон қолганидан умид йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди