17:55 / 25.12.2016
7 508

Россияда Ту-154 авиаҳалокати муносабати билан 26 декабрь мотам куни деб эълон қилинди

Россияда Ту-154 авиаҳалокати муносабати билан 26 декабрь мотам куни деб эълон қилинди

Россия президенти Владимир Путин Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти қурбонлари хотирасига 26 декабрни умумиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Ҳалокатга учраган самолёт бортида 92 киши бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, катта эҳтимол билан, йўловчиларнинг бари ҳалок бўлган.

Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти 25 декабрь тонгида Сочида қайта ёнилғи олганидан сўнг, Қора денгизга қулади. Самолёт Москва вилоятидан Сурияга учаётган эди.

Йўловчиларнинг аксарияти Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари бўлган. Бортда, шунингдек, Россия «Биринчи канали», «NTV» ва «Звезда» телеканалларининг тасвирга олиш гуруҳлари ҳам бўлган.

Россия Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, самолётда «Адолатли ёрдам» жамғармаси ижрочи директори Елизавета Глинка (Доктор Лиза) ҳам бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Ту-154 авиаҳалокати муносабати билан 26 декабрь мотам куни деб эълон қилинди