14:28 / 29.12.2016
8 601

130 марта оталик бахтига мушарраф бўлган дунёдаги энг кекса панда вафот этди

130 марта оталик бахтига мушарраф бўлган дунёдаги энг кекса панда вафот этди

Хитойнинг Сичуань провинциясида дунёдаги энг кекса эркак панда вафот этди. Бу ҳақда Global Times'га асосланиб Дарё нашри хабар берди.

Пан-Пан лақабли панда 31 ёшда эди. Жонзот катта пандаларни ўрганиш ва ҳимоя қилиш миллий марказида яшарди. Пан-Пан 130 мартадан ортиқ оталик бахтига муяссар бўлган.

Шу йилнинг октябрь ойида Гонконгда Сзя Сзя лақабли урғочи панда вафот этганди. Унинг ёши 38 да эди. Айни вақтда Фуцзянь провинцияси Фучжоу шаҳридаги катта пандаларни ўрганиш марказида яшовчи 36 ёшли Баси лақабли панда энг кексаси саналади.

Хабарда қайд этилишича. одатда эркинликда яшамайдиган пандалар 30 йил умр кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 130 марта оталик бахтига мушарраф бўлган дунёдаги энг кекса панда вафот этди