18:33 / 29.12.2016
6 426

Россияда барча Ту-154 самолётлари парвози вақтинча тўхтатилди

Россияда барча Ту-154 самолётлари парвози вақтинча тўхтатилди

Қора денгиз устида юз берган ҳалокат сабаблари аниқлангунига қадар барча турдаги Ту-154 самолётларининг парвози вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда РИА Новости'га асосланиб Спутник агентлиги.

"Комиссиянинг дастлабки хулосалари чиққунига қадар бу турдаги самолётларнинг парвози вақтинчалик тўхтатилди", — деди у.

Ўтган жума куни Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти ҳалокатга учради. Россиядан Сурияга йўл олган самолёт бортида 92 йўловчи бўлиб, улар орасида Александров номли оркестр артистлари, 9 нафар журналист ва 8 экипаж аъзоси бор эди. Ҳалокатда ҳеч ким омон қолмагани маълум бўлди. Қидирув операциялари чоғида самолётнинг қора қутилари денгиз тубидан тортиб олиниб, улардаги ёзувларни ўрганиш учун Москвага жўнатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда барча Ту-154 самолётлари парвози вақтинча тўхтатилди