Кеча Россия президенти Владимир Путин тўғридан-тўғри эфирда россияликлар билан мулоқот чоғида ташқи сиёсат борасидаги бир қатор саволларга жавоб берди.
Путиннинг фикрича, бугун АҚШ собиқ СССРнинг хатоларини такрорламоқда. Бу ҳақда “РИА Новости”га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.
“Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг биз кўпгина Шарқий Европа давлатларига ўз тараққиёт моделимизни куч билан ўтказишга ҳаракат қилдик, буни тан олиш керак. Бунинг яхши томони йўқ, бунинг натижасини бугун кўрмоқдамиз. Америкаликлар бугун ўзларини худди шундай тутмоқда, улар ўз тараққиёт моделини бутун дунёга ўтказмоқчи. Лекин уларни муваффақиятсизлик кутмоқда”, – деди Путин.
“Ўзини дунёдаги ягона куч маркази деб ҳисоблайдиган айрим йирик давлатларга иттифоқчилар эмас, бўйсунувчилар керак, – давом этди у. – Мен АҚШни назарда тутмоқдаман. Россия бундай муносабатлар тизимида иштирок этмайди”.
Путин Россия ўзаро ҳурмат асосида ҳам Ғарб, ҳам Шарқ давлатлари билан алоқалар ўрнатиш тарафдори эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Россия етакчиси Европа давлатларининг жорий қилган санкциялари ҳақида фикр билдирди.
“Санкциялар билан бизга зарар етказмоқчи бўлишяпти, лекин бу етарли даражада самара бергани йўқ. Бундай йўллар билан Россияга босим ўтказишга ҳаракат қилишдан фойда йўқ, ҳамкорларимиз буни тушунади деб ўйлайман”.
“Биз лабимизни чўччайтириб, кимлардандир хафа бўлишимиз, ўз қобиғимизга ўралиб қолишимиз керак эмас. Биз ҳар доим ҳамкорликка тайёрмиз”, – деб таъкидлади Россия раҳбари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди