11:49 / 31.12.2016
6 718

Испания самолёти бомба туфайли Прагада фавқулодда қўнди

Испания самолёти бомба туфайли Прагада фавқулодда қўнди

Испаниянинг Гран-Канария шаҳридан Варшавага учаётган Boeing 737 самолёти портлаш хавфи туфайли Прагада фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

Таъкидланишича, самолётда бомба борлиги маълум қилинган. Уни олиб ўтган гумонланувчи воқеа жойида йўқ қилинган.

Чехия ички ишлар вазири Милан Хованецнинг айтишича, Enter Air авиакомпаниясига тегишли самолётдан барча 160 йўловчи эсон-омон эвакуация қилинган.

Воқеа жойида шошилинч хизматлар ходимлари ишлашмоқда. Улар воқеа сабаблари ва тафсилотларини ўрнатишлари керак бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испания самолёти бомба туфайли Прагада фавқулодда қўнди