10:53 / 03.01.2017
7 085

Шоира Анна Ахматова Нобель мукофоти олишга номзод бўлгани маълум қилинди

Шоира Анна Ахматова Нобель мукофоти олишга номзод бўлгани маълум қилинди

Россиялик шоира Анна Ахматова номзоди 1966 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофотига қўйилган, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти, ТАСС ахборот агентлиги маълумотига таянган ҳолда.

Шоиранинг исми Гётеборг университети славян тиллари профессори Гуннар Якобссон ва Гарвард университети профессори Роман Якобсон томонидан таклиф қилинган бўлган.

Таъкидлаш жоизки, номзодларнинг исмлари 50 йил сир сақланади.

3 январда ошкор қилинган рўйхатда ҳаммаси бўлиб 72 исм, жумладан Владимир Набоков, Константин Паустовский, Сэмюэл Беккет, Луи Арагон, Альберто Моравиа, Хорхе Луис Борхес, Пабло Неруда исмлари бор.

1966 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти Берлинда туғилган шоира Нелли Закс ва исроиллик ёзувчи Шмуэль Агнон орасида тақсимланган.

Аввалроқ Анна Ахматованинг кундалиги 7 млн рублга сотилгани маълум қилинганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шоира Анна Ахматова Нобель мукофоти олишга номзод бўлгани маълум қилинди