11:10 / 04.01.2017
6 947

Ҳаитида 48 ёшли тадбиркор президент бўлиши маълум қилинди

Ҳаитида 48 ёшли тадбиркор президент бўлиши маълум қилинди

Тадбиркор Жовенель Моиз сешанба куни вақтинчалик сайлов кенгаши томонидан ноябрда ўтган сайловлар якунига кўра расман Ҳаити президенти деб эълон қилинди. У “Тет кали” партияси вакили ҳисобланади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Кенгашнинг хабар беришича, Моизга сайловчиларнинг 55,6 фоизи овоз берган. Бу эса у биринчи тур якунига кўра ғолиб чиққанидан дарак беради. Шу тариқа, кенгаш овоз бериш жараёнида ҳийла-найранглар ишлатилгани борасида баёнот берган мухолифат номзодларининг шикоятини эътиборсиз қолдирди.

Моиз – 48 ёшли тадбиркор бўлиб, унинг оиласи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Давлатнинг янги раҳбари 7 февраль кунидан вазифасини бажаришга киришади.

Маълумот учун, Ҳаитида сайловларнинг биринчи тури 2016 йилнинг октябрида ўтказилди, бироқ кейинроқ унинг натижалари сайловолди курашда адолатсиз усулларнинг ишлатилиши ва хавфсизлик нуқтаи назаридан бекор қилинди. Янги сайловлар ўтган йилнинг 9 октябрига белгиланди, аммо мамлакатга ёпирилган “Мэтью” довули сабаб ортга сурилди. Табиий офат 573 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳаитида 48 ёшли тадбиркор президент бўлиши маълум қилинди