19:00 / 04.01.2017
6 642

Туркияда тунги клубдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 23 киши қўлга олинган

Туркияда тунги клубдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 23 киши қўлга олинган

Туркия полициячилари Янги йил кечасида рўй берган терактга алоқадорликда гумон қилиб, қўлга олган кишилар сони 23 нафарга етган. Бу ҳақда Hurriyet'га асосланиб Кун.уз хабар берди.

Баъзи маълумотларга кўра, махсус амалиётлар давомида қўлга олинганлар орасида хориж фуқаролари бор.

Бугун Измир шаҳрида ИШИДга алоқадорликда гумонланган 5 киши қўлган олинган.

Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ раҳбари теракт ижрочиси шахси аниқлангани ҳақида маълумот тарқатди.

1 январга ўтар кечаси номаълум шахс Истанбулнинг Европадаги қисмида жойлашган Ўртакўча туманидаги тунги клубга Калашников автомати билан бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни қирғин қилди. Теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Россия, Ливан, Ливия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокаш ва Иордания фуқаролари ҳам бўлган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда тунги клубдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 23 киши қўлга олинган