11:36 / 05.01.2017
7 273

Британияда бошпанасиз эркакка нархи 10 минг долларга тенг танга ташлашди

Британияда бошпанасиз эркакка нархи 10 минг долларга тенг танга ташлашди

Британиянинг Девон графлиги Эксетер шаҳрида яшовчи бошпанасиз фуқаронинг шляпасига номаълум ўткинчи қуён тасвири туширилган ноодатий шаклдаги тангани ташлаб кетди, деб ёзади «Дарё» нашри. У чекланган ададда чиқарилган 50 пенслик коллекция тангаси бўлиб чиқди, унинг нархи эса 10 минг доллардан ошади.

Ўзига берилган танганинг ҳақиқий қийматини билиш учун бошпанасиз киши полициячиларга мурожаат қилди, смартфонлар ёрдамида тартиб посбонлари тиланчи Британия ҳукумати томонидан таниқли болалар ёзувчиси Беатрис Поттернинг 150 йиллигига атаб забт этилган бир неча юзлаб коллекция тангаларидан бирининг соҳибига айланганини аниқлади.

Етти бурчакли 50 пенсли тангаларда Поттернинг эртаклари қаҳрамонлари тасвирлаган.

Бошпанасиз эркак қимматбаҳо тангани нима қилиши номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда бошпанасиз эркакка нархи 10 минг долларга тенг танга ташлашди