Туркия энергетика вазири Барат Албайрак электр энергия узатилишида узилишлар кузатилаётгани ортидан билдирилган танқидларга унинг вазирлиги АҚШ киберҳужумларига учраганини айтди. Бу ҳақда Turkish Minute порталига таянган ҳолда Кун.уз хабар бермоқда.
Порталнинг эслатишича, охирги вақтда Истанбул ва унинг атрофидаги жойлар аҳолиси электр энергия ўчирилиши ҳолатлари кўпайганидан шикоят қилишган. Ўтган ҳафтада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг куёви Албайрак "юзага келган вазият бўйича жиддий огоҳлантиришлар" қилган, бироқ унинг бу ҳақдаги твити ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан мазах қилинганди.
"Биз кеча АҚШдан катта киберҳужумнинг гувоҳи бўлдик. Бундай ҳужумлар энергетика вазирлигининг турли департаментларига мунтазам равишда содир этилган, бироқ биз уларнинг барчасини қайтарганмиз", деб айтди Албайрак маҳаллий телевидение эфирида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди