Тишларни шикастланган жойларни мустақил тарзда қайта тиклашга мажбур қилиш ва шу тариқа, пломбалардан фойдаланишга чек қўйиш мумкин, дея хабар бермоқда «Дарё».
Лондондаги Қироллик коллежи жамоаси Tideglusib кимёвий моддаси сичқонларда тиш пульпасидаги ҳужайраларни тишдаги кичик тешикларни мустақил равишда даволашга мажбур қила олишини аниқлади. Ушбу усул «тўлиқ ва самарали табиий тикланиш»га олиб келади, дейилади тадқиқот ҳақидаги ҳисоботда.
Тишларда регенерация (тикланиш) қобилияти чекланган бўлади. Агар ички тиш пульпаси очилиб қолса, одам организми қалин тиш тўқимаси — дентин (бевосита эмаль остидаги қатлам)дан ингичка тасма ярата олади, аммо катта тешикларни бундай тарзда даволаб бўлмайди.
Tideglusib препарати тиш пульпасидаги тана ҳужайралари фаоллигини кучайтиради, бу сичқонлар тишларидаги 0,13 миллиметр диаметрга тенг тешикларни тиклаш имконини беради. Препаратга ботирилган эрувчан губка тишнинг шикастланган қисмига қўйилган, устидан ҳимоя қопламаси сурилган. Губка парчаланиб боргани сари, унинг ўрнини дентин тўлдириб борган ва тиш тузалиб қолган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди