АҚШда чоп этиладиган Time журнали Россия президенти Владимир Путиннинг болалиги ва ёшлигига оид суратларни эълон қилди. Улар орасида бўлажак президент оила даврасида тушган суратлар ҳам бор. Қайд қилинишича, суратлар 1960-1990 йиллар орасида туширилган, деб ёзади Kun.uz.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Путин журнал мухлислари ўртасида ўтказилган “Дунёдаги энг нуфузли шахс” сўровномада биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Путин журнал таҳририяти версиясидаги энг нуфузли шахслар рўйхатига ҳам киритилди. Россия етакчиси унга овоз берганлар шу йўл билан Россияга бўлган ҳурматини изҳор этганини таъкидлаб ўтди.
Расмларга Россия раҳбарининг таржимаи ҳолига чизгилар илова қилинди. Уларни топиш жуда қийин бўлганлиги алоҳида қайд қилиб ўтилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади