19:13 / 17.05.2015
10 675

Россиянинг “Протон-М” ракетаси Забайкалье ўлкаси ҳудудига қулаб тушди

Россиянинг “Протон-М” ракетаси Забайкалье ўлкаси ҳудудига қулаб тушди

16 май кунида Бойқўнғир космодромидан учирилган, бортида Мексика алоқа йўлдоши бўлган “Протон-М” ракетаси ўз парвозининг 498-сониясида двигателлари тўхтаб қолгандан кейин кўтарувчи блок ва сунъий йўлдош билан бирга Забайкалье ўлкаси ҳудудига қулаб тушди. Бу ҳақда “Роскосмос” матбуот хизмати'га асосланиб Kun.uz хабар берди.

Ракета ташувчининг учинчи босқичи бакларида 10 тоннага яқин ўта заҳарли ёқилғи қомпонентлари қолган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

“3-босқич двигатели ўзига ажратилган 4 дақиқадан 3 дақиқа ишлаган, яъни бакларда яна сарфланмаган чорак қисмча ёқилғи захираси қолган бўлиши мумин. Бундан ташқари, 5 тонна худди шундай ёқилғи – носимметрик диметилгидразин ва азотли тетроксид “Бриз-М” кўтарувчи блоки бакларида қолган бўлиши мумкин”, деб айтмоқда коинот соҳасида фаолият юритувчи манбалардан бири.

“Прогресс М-27М” нинг аварияга учрашига “Союз 2.1А” ракета ташувчисининг учинчи босқичининг вақтидан аввал ажралиши сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг “Протон-М” ракетаси Забайкалье ўлкаси ҳудудига қулаб тушди