08:33 / 18.05.2015
7 498

Қирғизистонда маст ҳолатда бўлган милиционерлар отишма уюштиришди

Қирғизистонда маст ҳолатда бўлган милиционерлар отишма уюштиришди

Қирғизистон бош вазири Темир Сариев Ички ишлар вазирлиги раҳбариятини, шу жумладан вазир ўринбосарини маст ҳолатда бўлган йўл-патруль хизмати ходимлари ўзаро отишма уюштиришганлари учун жазолашни талаб қилди, деб ёзади Kun.uz.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармаси йўл-патруль хизматининг икки нафар инспектори 15 майдан 16 майга ўтар кечаси навбатчилик пайтида баҳслашиб қолишган. Баҳслашув авж олиб кетгандан кейин, инспекторлардан бири табель қуролидан шеригини яралаган. Яраланган инспектор шифохонага етказилган.

“Ушбу воқеа ички ишлар органлари тизимида шахсий таркиб билан тегишли тарбия ишлари олиб борилмаслигидан дарак беради, хизматни ўташ ва табель қуролидан фойдаланишни назорат қилиш тизимини зудлик билан қайта кўриб чиқилишини талаб қилади”, деб айтди бош вазир ҳамда милиция ходимларининг хизмат кийимида ва хизматни ўташ пайтида маст ҳолатда бўлишларига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

Бош вазир воқеани батафсил тергов қилишни ва воқеа иштирокчиларини ички ишлар сафидан бўшатилишларини ҳамда жиноий жавобгарликка тортилишларини талаб қилди. Бош вазирнинг фикрича, Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармаси, йўл-патрул хизмати раҳбарияти ва уларни назорат қилувчи вазир ўринбосари ҳам жавобгарликка тортилишлари лозим.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда маст ҳолатда бўлган милиционерлар отишма уюштиришди