11:49 / 28.05.2015
8 168

БМТ дунёда 795 млн киши оч-наҳор ҳолда яшаётганини маълум қилди

БМТ дунёда 795 млн киши оч-наҳор ҳолда яшаётганини маълум қилди

БМТ раҳбарлиги остида фаолият юритувчи уч ташкилот берган қўшма ҳисоботда охирги вақтда дунёда очликдан азият чекаётганлар сони қисқариб, ҳозирда 795 млн.га яқинни ташкил қилаётгани маълум қилинди, деб ёзмоқда kun.uz.

Ҳисоботга кўра, тадқиқ қилинган 129та давлатдан 72тасида “БМТ мингйиллик мақсадлари”дан бири – 2015 йилга қадар оч-наҳор одамларнинг сонини икки баробарга қисқартиришга эришилди.

Ҳисоботга кўра, бу борада Шарқий Осиё ва Лотин Америкаси давлатлари кўпроқ муваффақиятга эришган.

Ўтган йили БМТ дунёда очликдан азият чекаётганлар сони охирги 10 йил ичида 100 млн.га қисқариб, 805 млн.га яқинлашганини маълум қилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ дунёда 795 млн киши оч-наҳор ҳолда яшаётганини маълум қилди