18:40 / 16.02.2015
7 556

Россияда доллар курси 2,42 рублга пасайди

Россияда доллар курси 2,42 рублга пасайди

Россияда 17 февраль куни учун евро ва доллар курси рублга нисбатан 2,82 ва 2,42 рубль миқдорида пасайиши маълум бўлди. Бу ҳақда, Россия марказия банки маълумотларига асосланиб, “Газета.ru” хабар бермоқда.

Натижада, Россияда 17 февраль куни 1 долларни 62,66 рублга, 1 еврони эса 71,54 рубль эвазига сотиб олиш мумкин бўлади.

Шунингдек, бивалюта саватчасининг нархи 2,60 рублга арзонлашиб, 66,66 рублни ташкил этди.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда доллар курси 2,42 рублга пасайди